Нидерландия парламентининг қуйи палатаси юзни беркитувчи кийимлар, жумладан бурки ва ҳижоблар, шлем ва чанғи ниқоблари кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Ушбу қонун бу чора муҳим бўлган баъзи оммавий жойларда, мисол учун, давлат муассасалари, мактаб ва шифохоналарда юзни беркитишни тақиқлашни назарда тутади. Шу билан бирга мамлакатда ушбу тақиқлов кучга кириши учун парламент юқори палатаси томондан ҳам маъқулланиши лозим. 

Бу тақиқловни бузганлик учун 405 евро миқдорида жарима кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, Франция ва Бельгияда ҳозирда бундай қонун амал қилмоқда. Аввалроқ Болгарияда оммавий жойларда ҳижоб кийиш тақиқланганди.