Индонезия Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотига (ОПЕК) аъзолигини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилмоқда.

У берган маълумотга кўра, Индонезия ташкилотга аъзо бошқа давлатлар ўртасида тақсимланади.

Аввалроқ Индонезия нефть қазиб олишни музлатишга нисбатан ўз позициясини аниқлаштирмагани, аммо ташкилотда муҳим ўрин тутиши ҳақида хабар берилган эди. 

Маълумот учун: ОПЕК таркибига 12 та давлат киради. Булар: Эрон, Ироқ, Кувайт, Саудия Арабистони, Венесуэла, Қатар, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жазоир, Нигерия, Эквадор ва Ангола.