Учувчиларнинг иш ташлаши Lufthansa авиакомпаниясига тахминан 15 млн еврога тушади. Бу ҳақда Bild газетаси маълум қилган. Шу маънода ўтган ҳафтада бошланган иш ташлашлар концернга жами 75 млн евро зарар келтирмоқда. 

Учувчиларнинг акцияни давом эттиришлари сабаб Lufthansa чоршанбада режалаштирган 890та парвозни бекор қилди. "98 мингга яқин йўловчи бундан жабр кўрмоқда", - деди компания вакили. 30 ноябрь ва 1 декабрда жами 1,7 минг рейс бекор қилинган.

Учувчиларни иш ташлашга Германиянинг Vereinigung Cockpit касаба уюшмаси чақирган. Авикомпаниянинг иши икки ҳафтадирки чегараланиб қолмоқда. Ўтган ҳафтадаги иш ташлашлар оқибатида жами 3 мингта парвоз бекор қилинган эди.