Бразилия чемпионатида жорий мавсум чемпионлигини муддатидан олдин расмийлаштирган «Палмейрас» клуби мамлакат чемпионатининг сўнгги, 38-турида «Шапекоэнсе» футболкаларида ўйнашга қарор қилди.

Бу билан жамоа авиаҳалокатда нобуд бўлган «Шапекоэнсе» футболчилари хотирасига ҳурмат бажо келтиришни ният қилган.

Қайд этиш керакки, «Палмейрас» билан чемпионатнинг 37-тури доирасида кечган баҳс «Шапекоэнсе» учун Бразилия чемпионатидаги сўнгги ўйин бўлиб қолди.

29 ноябрга ўтар кечаси «Шапекоэнсе» клуби самолёти Колумбияда ҳалокатга учради ва жамоанинг асосий таркибининг деярли барча вакиллари ҳалок бўлди.

Бразилия футбол федерацияси Колумбиядаги авиаҳалокат муносабати билан 7 кунлик мотам эълон қилди.

Федерация Колумбиядаги авиаҳалокат муносабати билан мамлакат чемпионатининг сўнгги тур учрашувларини 11 декабрга қолдирди.