Украина президенти Пётр Порошенко Украина айни вақтда "Россиянинг тажовузи"ни бошдан кечираётгани, бу тажовуз эса Чернобиль фожиасидан кўра қўрқинчлироқ синов эканлигини айтди. Бу ҳақда " Укринформ" хабар бермоқда. 

"Ҳеч ким Чернобиль синови Украина бошдан кечириши мумкин бўлган синовлардан энг ёмони ва қўрқинчлиси бўлмаслигини хаёлига ҳам келтирмаган", деб айтди Порошенко.

Унинг айтишича, Украина "Россия тажовузидан ҳимояланаётган" уруш шароитида гумбаз қурмоқда.

Порошенко жаҳон давлатларининг бирдамлиги ва ҳамфикрлиги гумбаз қурилишини якунлашга ва "Россия тажовузи"га қарши туришга ёрдам беришини қўшимча қилди.

Чернобилда 1986 йилда барбод бўлган Чернобиль АЭСнинг 4-энергоблокини қоплаган объект устидан янги гумбаз ўрнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Айнан ўша ерда Украина президенти юқоридаги сўзларни айтиб ўтган.