Porsche компанияси Mission E моделидаги электрокардан йилига 20 мингтадан сотмоқчи, деб маълум қилди Automobilwoche нашри немис маркаси раҳбари Оливер Блюмега иқтибос келтирган ҳолда. Таққослаш учун, "Тесла" компанияси 2015 йилда мижозларига 50 мингтага яқин электрокар сотган, 2016 йил якунларига кўра у бу кўрсаткичдан ўтмоқчи. 

Porsche Mission E’нинг концептуал варианти 2015 йилда Франкфурт автосалонида намойиш қилинган. 4 ўриндиқли автомобиль умумий қуввати 600 от кучига эга иккита электромотор, тўлиқ приводли тизим ва тўлиқ бошқарилувчи шасси билан жиҳозланган. Литий-ионли батареялар тўплами машинага қайта қувватланишсиз 500 км юришга имкон беради. Mission E 100 км/соатгача тезлашиши учун 3,5 сония, 200 км/соатгача тезлашиши учун эса 12 сония талаб этилади.

Компания Mission E’нинг серияли версиясини яратиш учун 700 млн евро ажратди. Шунингдек электрокарлар учун универсал тезкор қувватлаш станциялари тармоғи яратилади, ундан Porsche ва бошқа брендлар автомобиллари фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Mission E модели 2020 йилга келиб ишлаб чиқарила бошланади.