«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Шапекоэнсе» клубининг авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган футболчиларининг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Talkingbaws хабар тарқатди.

«Шапекоэнсе» билан рўй берган фожиадан карахт аҳволга тушдим. Мен бу ҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва дўстларига ҳамдардман», - деган Роналду.

Роналду клубга 3 миллион доллар маблағ ажратган.

29 ноябрь куни тонгида бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари ҳамда ходимлари, журналистлар ва экипажнинг 9 нафар аъзосини ўз бортига олган самолёт Колумбиянинг Медельин шаҳрига 50 км қолганида қулаб тушди. Фалокатдан атиги 6 киши омон қолди. Уларнинг барчаси айни дамда шифохонада.