Бугун, 30 ноябрь куни шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 26 ёшга тўлди. 

У 13 ёшида гроссмейстер мақомини олган, 19 ёшида эса Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингини бошқарган, 22 ёшида жаҳоннинг энг зўр шахматчиси дея эътироф этилган. Норвегиялик шахмат устаси ўзининг 26-таваллуд айёмида шахмат тожини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Россиялик Сергей Корякин билан ўтаётган ўйинда ҳозирча дурранг натижа қайд этилмоқда - 6:6. Чемпионлик тақдири тай-брейкда ҳал бўлади. 

 

Магнус Карлсен 2004 йилда