2016 йилнинг 29 ноябрь ҳолатига кўра, 53,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароси Президент сайловида муддатдан олдин овоз бериб бўлди. Жараён давом этмоқда. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатдан олдин бўлиб ўтадиган сайловлар 24 ноябрдан 2 декабрга қадар давом этади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўладиган сайловларда 21,4 млн. фуқаро иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтади.