Саудиялик миллиардер, мамлакатнинг ҳозирги шоҳининг жияни, шаҳзода ал-Валид ибн Талал Ал Сауд мамлакатда мавжуд бўлган аёлларнинг автомашина бошқаришларини тақиқловчи қонунни зудлик билан бекор қилишларини сўради. У бу ҳақда Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида айтиб ўтган.

"Муҳокамаларни бас қилинг: аёлларни рулга ўтирадиган вақт келди", — деб ёзади ал Талал. У мамлакат сиёсий оламида ҳеч қандай ўринга эга бўлмасада, аммо муваффақиятли бизнесмен ҳисобланади.

Унинг сўзларига кўра, бундай тақиқлар анаънавий жамиятга бўлган муносабат натижасидир.