Тошкентнинг маркази, Юнусобод туманида "Matiz" русумидаги автомобиль ёниб кетди.

Воқеа 29 ноябрь соат 23:00 дан кейин Амир Темур шохкўчасида, собиқ "Қозоғистон" кинотеатри яқинида юз берган.   

Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Воқеа юз берган жойда транспорт қатнови вақтинчалик ёпиб қўйилган.

Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда. Воқеа жойида ФВВ ва ЙҲХББ ходимлари иш олиб боришган.

Фото: Uz24
Фото: Uz24
Фото: Uz24
Фото: Uz24