Венгрияда ишчи ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Будапештда Европа давлатларида ишловчи мамлакат элчилари билан учрашди. 

Мамлакат раҳбари амалдорларни “Тожикистоннинг 2030 йилгача миллий ривожланиш стратегияси” билан таништириб, улар олдига уни амалга ошириш учун европалик ҳамкорларни жалб этиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари элчиларга Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳам белгилаб берган.

Тожикистоннинг минтақа давлатлари билан террорчилик, экстремизм ва гиёҳванд моддалар айланишига қарши кураш бўйича ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.