АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп американинг United Technologies корпорацияси билан  мингта иш ўринини сақлаб қолиш ҳақидаги келишувга эришди. Бу Индиана штатидаги заводда юз беради, деб хабар қилмоқда CNBC.

Маълум бўлишича, гап United Technologies’нинг иқлим тизимлари ва кондиционерлар яратиш билан шуғулланувчи бўлинмаси — Carrier ҳақида бормоқда.

Хабарларга кўра, аввал бўлинма вакиллари уч йил ичида Индианадаги 1,4 минг иш ўрнини Мексикага кўчириш ҳақида маълум қилганди. Трамп эса бундай ташаббусга қарши чиқиб, бу масалани ҳал этишга ваъда берди.

«Пайшанба куни Индианага жўнаб кетаман. У ерда Carrier компанияси Индианаполисда қолишини эълон қилмоқчиман. Биз АҚШдаги ўз компанияларимиз ва иш ўринларини сақлаб қоламиз», — дея ёзди президент ўз твиттерида.