АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маълум қилдики, 15 декабрь куни Нью-Йоркда ўз оиласи иштирокида катта матбуот анжумани ташкил этади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифаси орқали ёзган.

«Мен Нью-Йоркда 15 декабрь куни катта матбуот анжумани ташкил қилмоқчиман. Унда бизнесим бўйича якуний қароримни маълум қиламан. Энди бор эътиборимни мамлакат бошқарувига қаратиш ва Американи яна буюк мамлакат қилиш учун ишлаш мақсадидаман!» — дея ёзган Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, буни қонун талаб этмайди, аммо у онгли равишда шундай қадам ташлаши керак. У президент ўз компаниялари туфайли можароларга аралашиб қолмаслиги керак деб ҳисобламоқда.

«Мен барча бизнес келишувларидан чиқиши бўйича зарур юридик ҳужжатлар тайёр. Президентлик мен учун муҳимроқ вазифа саналади!» — дейди Трамп.

Бундан аввалроқ ОАВда Трамп ўз бизнес империясини топшириши кераклиги ҳақида айтилганди.