Трамп ўз маъмуриятини ташкил этмоқда: Яна бир вазир кичик Бушнинг сафдоши

Жаҳон 30 Ноябрь 2016 4659
Фото: Reuters

Дональд Трамп маъмуриятида Элейн Чао Транспорт вазири лавозимини эгаллайди. The Guardian хабарига кўра, 29 ноябрь куни Трампнинг ўзи шундай танловни амалга оширган.

Трампнинг қайд этишича, Чаонинг етакчилик қобилиятлари ва тажрибаси транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда ёрдам беради.

21 ноябрь куни Трамп ва Чао хоним Нью-Йоркдаги Trump Tower биноси ҳудудида учрашган, уларнинг суҳбати 2 соат давом этганди.

Элейн Лан Чао 63 ёшда бўлиб, у Тайванда хитойлик муҳожирлар оиласида дунёга келган. Унинг оиласи Элейн 8 ёшдалигида АҚШга кўчиб келишган. У сиёсатчи бўлгунига қадар Citicorp ва Bank of America муассасаларида фаолият юритган. 1980-йиллар охирида у республикачи президентлар маъмуриятида муҳим лавозимларни эгаллаган. 1993 йилда у кентуккилик сенатор Митч МакКоннеллга турмушга чиққан (ҳозирда АҚШ Конгресси Сенатида республикачилар етакчиси).

Чао хоним 1989-1991 йилларда транспорт вазири, 2001-2009 йилларда — Меҳнат вазири (Жорж Буш президентлиги даври) бўлган. У келиб чиқиши осиёлик бўлганлар орасида АҚШ Вазирлар маҳкамасида ўрин эгаллаган биринчи сиёсатчи ҳисобланади.

29 ноябрь куни АҚШ парламентининг Вакиллар палатаси аъзоси Лу Барлетта маълум қилдики, шу куни Дональд Трамп у билан уни АҚШ Меҳнат вазири этиб тайинлаш масаласини муҳокама этганди. Ундан олдинроқ, айнан у Транспорт вазири этиб тайинланиши ҳақида хабарлар берилганди.

18 ноябрь куни АҚШнинг янги сайланган президенти ўз маъмуриятидаги муҳим лавозимлар учун номзодларни белгилаб олгани маълум бўлганди. Унга кўра, алабамалик сенатор Жефф Сешнс бош прокурор, канзаслик конгрессмен Майк Помпео Марказий разведка бошқармаси директори бўлиши айтилган.

Ҳозирда АҚШ Давлат котиби ва Мудофаа вазири бўлиб турган Жон Керри ва Эштон Картер ўрнига келадиган амалдорлар номи аниқлаб олинмаган.

ОАВ берган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат котиблигига Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромни, Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани, Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейли, АҚШнинг БМТ қошидаги собиқ махсус вакили Жон Болтон каби номлар даъвогарлик қилмоқда. 

Пентагоннинг янги раҳбари бўлиш имкониятлари эса Денгиз пиёдалари корпусининг истеъфодаги генерали  Жеймс Маттис ва Нью-Ҳэмпшир штатидан бўлган сенатор Келли Эйоттда мавжуд.

Қўшма штатларда 8 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп ғолиб чиқди. У 2017 йилнинг 20 январида инаугурация маросимидан кейин лавозимига расман киришади.

АҚШ вазирлар маҳкамаси Америка ҳукуматидаги ижро этувчи органларнинг юқори мартабали амалдорларидан тузилади. Бундай тузилмани мамлакатнинг илк президенти Жорж Вашингтон давлатни бошқаришда маслаҳатлар олиш учун тузганди.

Кун янгиликлари
"Кун" тавсияси: ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежовчи интернет дўкон
19:51 / 26.05.2017 5132 Lifestyle
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 41207 Жамият
Усмонов Навальнийга қарши: Шовқин кучаймоқда
10:31 / 26.05.2017 50550 Жаҳон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 131133 Жамият
G7 етакчилари террорчиликка қарши курашиш ҳақидаги декларацияни имзолашди
01:48 1163 Жаҳон
Хитойда сувда сузувчи жаҳондаги энг йирик қуёш электрстанцияси ишга тушди
Туркманистон 2020 йилда Трансафғон газ қувурига газ узатишни ваъда қилмоқда
01:17 1348 Жаҳон
Клинтон Трампнинг президентлиги шармандалик билан тугаши мумкинлигини айтди
01:15 3150 Жаҳон
Ҳалабда озод этилганидан кейин илк экскурсия ўтказилди
01:14 1369 Жаҳон
Мўсулга аҳолини шаҳар марказини тарк этишга чорловчи варақалар ташланди
00:47 1486 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар