29 ноябрь куни Туркиянинг Адан провинциясидаги болалар интернатида чиққан ёнғинда 12 киши, жумладан, 11 қизча ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sabah газетаси ёзмоқда.

Газетанинг ўт ўчириш хизмати маълумотига асосланиб, хабар беришича, бир ходим ва 10-14 ёшлар оралиғида бўлган 11 нафар қиз ҳалок бўлган.

Яна 22 кишини ёнаётган уч қаватли интернат биносидан кўчиришган ва шифохонага ётқизишган. Адан губернатори Маҳмут Демирташнинг маълум қилишича, улар шишалар синиғи ва тутундан жабрланишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр узатгичдаги қисқа туташув сабаб бўлган.