Хитой-Қозоғистон-Россия-Белоруссия йўналиши бўйича автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси 2017-2019 йилларда амалга оширилади. Унинг қиймати 8 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Белоруссия бош вазир ўринбосари Анатолий Калинин маълум қилди.

“Меридиан” автомобиль йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришдик. У Хитой, Қозоғистон, Россия ва Белоруссияни ўзаро боғлайди”, - таъкидлаб ўтди бош вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, “лойиҳа қиймати 8 миллиард долларни ташкил қилиб, молиялаштириш хусусий сармоядорлар ҳисобидан амалга оширилади”.