АҚШнинг Портленд шаҳрида яшовчи уч ёшли Бадди исмли бола ва унинг Риган лақабли ити Instagram’да машҳур бўлиб кетишди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри. Болакай билан итнинг дўстлигини акс эттирувчи суратларни боланинг ота-онаси бир йилдан кўпроқ вақт аввал ижтимоий тармоққа жойлаштира бошлашди.

Таъкидланишича, боланинг ота-онаси Сэнди ва Эрик Свиридофф итни 8 ойлигида боқиб олишган. Ит ўзининг кичик эгасидан бир қадам ҳам нарига кетмайди. Бола ва ит барча ишни бирга қилишади. Шунингдек, ижтимоий тармоқда бола ва итнинг турли костюмлардаги ва қизиқ ҳолатлардаги суратлари мунтазам чоп этиб борилади.

Бола ва итнинг саҳифасини 100 мингдан кўпроқ одам кузатиб боради. Боланинг онаси фарзанди ва итининг суратларини китоб учун йиға бошлади. У 2017 йилдан бошлаб бу суратлар акс этадиган китобларни сотиб, тушган пулларни хайрия ишларига йўналтиришни режалаштирмоқда. Маълум қилинишича, бундай китобнинг бир донаси нархи 20 долларни ташкил қилади.  

Фото: instagram.com reagandoodle
Фото: instagram.com reagandoodle
Фото: instagram.com reagandoodle