30 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш учун мўлжалланган пресс-клубнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Пресс-клуб: Сайлов-2016» ўзида нодавлат ахборот воситаларининг 100 нафарга яқин ходимини, жумладан, журналистлар ҳамда техник ходимларни мужассамлаштирган.

Унинг фаолияти доирасига турли тадбирлар ва брифинглар ўтказиш, жумладан, МСК, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти, халқаро кузатувчилар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакилларининг чиқишлари киради.

Пресс-клуб, шунингдек, маҳаллий ва хорижий журналистлар учун ҳам очиқ.