Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе коррупция можароси бўйича тўғридан-тўғри гувоҳлик беришини маълум қилди. У бунинг учун махсус прокурорни тайинлайди, деб хабар қилмоқда Рёнхап агентлиги президент маъмуриятига таянган ҳолда.

Суриштирув жараёнини олиб борувчи махсус прокурорга Сеул прокуратурасининг собиқ раҳбари Пак Ён Су айланиши мумкин. Уни мухолиф партиялар тавсия қилишган. Айни дамда хусусий ҳуқуқий амалиёт билан шуғулланаётган мутахассиснинг жамоасига 105 киши кириши кутилмоқда. 

Эркин суриштирув жараёни уч ой ичида якунланиши керак. Шунингдек, муддат мамлакат президенти тасдиқлови билан яна бир ойга чўзилиши мумкин.

Терговчилар Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силь билан боғлиқ жанжалларга алоқаси борасидаги гумонларни текшириб чиқади. Давлат раҳбари билан 40 йил давомида таниш бўлган 60 ёшли аёл компаниялардан пора олиб, давлат ишларига аралашган. Шу билан бир қаторда, у ҳеч қандай расмий вазифани эгалламаган. 

Куни кеча эса президент Пак Кин Хе мамлакат халқи олдида учинчи маротаба узр сўради ва муддатидан олдин истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди.