Бахт ҳар доим ҳамрохингиз бўлишини истайсизми?  Унда Зиё нур сервис ўқув маркази сиз азизларга ана шундай имкониятни тақдим этади.

Зиё нур сервис ўқув марказида 15 хилдан ортиқ курслар мавжуд бўлиб, ўқитувчиларнинг ҳар бири олий маълумотли бўлишидан ташқари, ўз ишининг устаси ва тажрибали  мутахассислардир.

Ушбу  ўқув маркази  айнан сиз истаётган билим ва ҳунарларни ўргатади. Зиё нур сервис ўқув марказига келган ҳар бир ўқувчи ўзи билан бир ва ундан ортиқ ўқувчи олиб келса 5% ли чегирмага  эга бўлади.  

Агарда ўқувчи ўқув дастурини яхши ўзлаштирмаса қўшимча дарслар мавжуд. Фақатгина Зиё нур сервис ўқув марказида  парда курси бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар  учун ўқиш дастури тугагандан сўнг, қўшимча тарзда  5 та дарс бепул тарзда ўтиб берилади. Барча  курслар 2 соатдан бўлиб, ўқувчиларнинг кўпроқ вақти дарс жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида амалиётга йўналтирилган.  

Ўқишни тўлиқ битирган ўқувчиларга  дипломлар тақдим этилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек мазкур ўқув марказида 15 хилдан ортиқ курслар мавжуд, жумладан:

Комьпютер курси.
Ушбу курс 2 ойга мўлжалланган бўлиб сиз бу вақт давомида  комьютер имкониятларидан фойдаланишни ўзлаштирибгина қолмай Оffice дастурлари: Word, Excel, Power Point, Outlook ва глобал тармоқ интернетни ўрганиш имкониятига эга бўласиз.

Бундан ташқари график  программаларга  фотошоп (1 ой)  ва корел драв (1 ой)  вақт ажратилган  бўлиб бу дастурларда сиз расмлар билан ишлаш  дизайнерлик  чизмалар чизишни ўрганасиз.

Бухгалтерия курси
Ишларга талаб кучли бўлган  бухгалтерия курси  3 ойлик дастур бўлиб сиз 2 ой давомида 0 дан балансгача бўлган ҳисоб китобларни ўрганасиз ва 3 ойда 1С программасини амалиёти билан тўлиқ ўрганасиз.

Тикувчилик курси
Фақат бизнинг ўзбек қизларимиз учун ярашадиган тикувчилик курси 4 ойлик дастур бўлиб андозалар олишдан бошлаб бичиш тикиш сирларигача тўлиқ ўргатилади. Ушбу курсга қўшимча тарзда  4 ой моделлаштириш курси ҳам мавжуд бўлиб, бу  дастурда оқшом либослари яратиш,  турли  хил моделдаги кўйлаклар ўргатилади.

Парда курси
Тикувчиликнинг энг нозик тури парда тикиш ҳисобланади. Фақатгина шу ерда 2 ой давомида 0 дан бошлаб  каталог асосида истаган турдаги парда тикишни ўрганишингиз мумкин.

Торт ва пишириқлар курси
Торт ва пишириқлар курси  3 ойлик курс  бўлиб сиз бу вақт давомида байрам дастурхонларини безовчи турли хил ширинликлардан тортиб бир-биридан ширин  пишириқлар ва барчанинг кўзини қувната оладиган  тортлар тайёрлашни ўрганасиз.

Сарпо қути ва саватлар оформление  курси
Тўй ва маросимларимизга  безак берадиган ҳақиқий  ўзбекона урф- одатларимизда жудаям  асқотадиган   гўзал  буюмлар ясаш сирлари ўргатилади.

Сартарошлик, соч турмаклари  ва макияж курси
Қиз ва аёлларимизни гўзал бўлиш билан бирга  соҳибжамол қилиб кўрсатадиган нарса бу албатта соч турмакларидир. Ушбу  курсда сиз соч турмаклари қилиш, хар хил ниқоблар, сочга ўримлар кесиш усуллари ва макияж қилишни ўрганишингиз мумкин.

“Ижтимоий гигиена ва аҳолига фавқулод холатларида тез ёрдам   кўрсатиш” 
“Ижтимоий гигиена ва аҳолига фавқулод холатларида тез ёрдам   кўрсатиш” курси ташкил этилди. Ушбу курс аҳолини соғлом турмуш тарзи, фавқулотда тез ёрдам кўрсатиш йўналишлари бўйича малакасини оширишга мўлжалланган. “Ижтимоий гигиена ва аҳолига фавқулод холатларда тез ёрдам кўрсатиш” курси ташкил этиб ўқув дастури яратилди. Дастур  қуйидаги бўлимлардан иборат:

1. “Ижтимоий гигиена ва аҳолига фавқулод холатларида тез ёрдам кўрсатиш” курсининг мақсад ва вазифалари.

2. Соғлом турмуш тарзи.

3. Инсон саломатлигининг кўрсаткичлари: қон босим, пульс, нафас харакатлари, вазн, бўй, тана харорати.

4. Атроф мухитни тоза сақлаш.

5. Шахсий гигиенага  риоя қилиш, соғлом ва беморларнинг шахсий гигиенаси.

6. Тўғри овқатланиш. Пархез овқатлар.

7. Саломатликка дориларни таьсири.

8. Репродуктив саломатлик.

9. Соғлом ва бемор болаларни уй шароитида парваришлаш

10.Чиниқтириш ва гигиеник массаж.

Дастурга асосан машғулотлар назарий ва амалий турларда олиб борилади

Мурожат учун телефонлар: 276-77-90; 372-40-45; 906-08-36; 196-32-82; 547-72-49; 650-98-30;

Реклама ҳуқуқи асосида.