Греция пойтахти Афинада жойлашган кафелардан бирида портлаш рўй берди.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, портлаш оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлган ва 6 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган.

Полиция ҳодиса жойини ҳалқа билан ўраб олган.

Қайд этилишича, портлашдан кейин кафе ҳудудида ёнғин бошланган.

Портлаш сабаблари ҳозирча маълум эмас.