"Яндекс" ўзининг корпоратив "Ямб" мессенжерини ишга туширади. Бу ҳақида "Известия" нашри компания режалари билан таниш манбасига асосланиб хабар берди. 

"Ямб" корпоратив "Яндекс. Коннект" мулоқоти лойиҳасининг бир қисми бўлади. "Яндекс. Коннект" — Американинг таниқли Slack иловаси аналоги. У компания ичидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек "Яндекс" сервисларидан биргаликда фойдаланиш имконини беради. 

"Ямб" "Яндекс. Коннект"дан алоҳида ишламайди — иловада рўйхатдан ўтиш учун сервисда қайд ёзуви бўлиши талаб қилинади. Мессенжер "Коннект"нинг манзил китоби билан интеграциялашади ва ўзига хос ёпиқ корпоратив чат ҳисобланади. Умуман олганда илова стандарт мессенжерларга ўхшаб кетади. 

"Ямб"ни iOS ва Android смартфонларига юклаб олиш мумкин. "Яндекс" янги сервисларни йўлга қўйиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади, бироқ уларга изоҳ бериб ўтирмади.