Янги Samsung Galaxy A5 видео орқали намойиш қилинди

Технология 01 Декабрь 2016 7636
Фото: hi-tech.mail.ru

Инсайдер Нил Потгейтер ўзининг YouTube-каналида янги Samsung Galaxy A5 (2017) смартфони видеосини чоп этди. Видеода қурилмани барча томондан кўриш мумкин, шунингдек унинг техник кўрсаткичлари маълум бўлди.

А-сериядаги смартфонлар дизайни тез-тез ўзгариб туради. Янги модель, кўринишича,  Galaxy S7 ва S7 edge смартфонлари стилига яқин бўлади. 

Samsung Galaxy A5 (2017) силлиқ корпус ва 2.5D-шиша билан қопланган экран билан жиҳозланган. Видеода смартфоннинг орқа қопқоғи шиша ёки поликарбонатдан ишланганини айтиш мураккаб, бироқ смартфон жуда антиқа кўринишга эга.

Смартфоннинг металл рамкасида динамик учун тешикларни кўриш мумкин, аввал А-сериядаги смартфонларда бундай тешик бўлмаган. Смартфоннинг яна бир жиҳати орқа қопқоқ юзасидан чиқиб турмайдиган камера бўлиб, бунинг ҳисобига камера унча-бунчага тирналмайди.

Смартфон шунингдек қуйидаги кўрсаткичларга эга: 8 ядроли Exynos 7880 чипсети, 3 Гб тезкор хотира, 32 Гб доимий хотира, 5,2 дюймли Super AMOLED, Full HD экрани, USB Type-C разъёми.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар