30 ноябрь оқшомидаги учрашувлардан кейин Англия Лига кубогининг чорак финал босқичи якунига етди ва ярим финал босқичига қуръа ташланди. 

Қуръага кўра, «Манчестер Юнайтед» дастлаб ўз майдонида «Ҳалл»ни қабул қилса, «Ливерпуль»га «Саутҳемптон» рақиб бўлади.

Ярим финал баҳслари 2та ўйиндан иборат бўлади. Дастлабки ўйинлар 9 январда, жавоб ўйинлари 23 январда ўтказилиши режалаштирилган.

Турнирнинг чорак финалида «МЮ» «Вест Ҳэм Юнайтед»ни енгди (4:1), «Ҳалл Сити» пенальти серияси орқали «Ньюкасл Юнайтед» тўсиғидан ўтди, «Ливерпуль» «Лидс Юнайтед»ни осонлик билан мағлуб этди (2:0), «Саутҳемптон» эса «Арсенал»ни турнирдан чиқариб юборди (2:0).