«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати юзасидан жарроҳлик амалиётидан ўтгач, унинг тикланиш муддати маълум бўлди.

AS нашри хабарига кўра, уэльслик футболчи 2-3 ойга эмас, балки ундан ҳам кўпроқ муддатга сафдан чиққан. У 2017 йилнинг апрелигача футбол ўйнамайди.

Натижада, Бэйл «Реал»нинг 25та ўйинини ўтказиб юборади.

Футболчи Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Спортинг» (2:1) клубига қарши ўйинда жароҳат олган эди.