"Макдоналдс" фастфуд ресторанлари тармоғи таомномасига кирувчи "Бигмак" гамбургери яратувчиси Жим Деллигатти АҚШда вафот этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, Деллигатти 98 ёшда бўлган.

"Бигмак" биринчи марта "Макдоналдс"  тармоғининг Деллигатти бошқарган Питтсбургдаги шохобчасида пайдо бўлган. Гамбургер маҳаллий даражада муваффақият қозонгач, у 1968 йилда бутун АҚШ бўйлаб таклиф қилина бошлаган.