Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси кузатувчилар миссияси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон 01 Декабрь 2016 1930

2016 йил 1 декабрь куни Тошкентга Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) Бош котиби Ким Ён Хи келди. У 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича БСОА миссиясига раҳбарлик қилади.

Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов БСОА кузатувчилари миссияси аъзолари билан учрашди.

Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси халқаро ташкилот сифатида 2013 йил октябрь ойида ташкил топган БСОА таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ассоциациянинг қароргоҳи Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида жойлашган бўлиб, у ҳозирги кунда дунёнинг 102 мамлакатидан 106 та сайлов органини бирлаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини
ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар