Англия банки резинадан ясалувчи янги беш фунтли купюраларда ҳайвон ёғларини қўллаш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дейилади банк ахборотномасида.

Аввалроқ, Британия веган ва вегетариан жамиятлари вакиллари янги резина банкноталарда, ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар, хусусан ёғлардан фойдаланилаётгани хусусида норозилигини билдирган эди. Баёнотда айтилишича, Англия банки мавжуд муаммога жиддий эътибор беради ва фуқароларнинг ташвишларини ҳурмат қилади. 

"Бу муаммо энди аниқланди, Банк шартнома имзолаганда, бундан хабари йўқ эди", — дейилади хабарда. 

Банкноталарни тайёрлаш учун материал етказиб берувчи Innovia компанияси маълумотларига кўра, полимер гранулаларни тайёрлашнинг дастлабки босқичида  ҳайвон ёғлари жуда кам миқдорда қўлланилади. 

"Innovia айни вақтда етказиб бериш занжирлари устида тинимсиз ишламоқда, у Англия банкини тергов жараёнидан хабардор қилиб туради ҳамда сўнгги қарорини маълум қилади", — дейилади Британия Марказий банки хабарида.