Чеченистон ҳукумати алкоголли маҳсулотлар савдосини тақиқлашни режалаштирмаяпти. Чунки Россия қонунчилигида бундай чоралар кўзда тутилмаган, деган республика раҳбари Рамзан Қодиров. 

Ноябрь ойи охирида "Кавказ" федерал трассасида йирик ЙТҲ рўй берган, Ford автомашинасининг маст ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда келаётган Lada Priora автомобилига келиб урилгани оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 

Шундан сўнг, Чеченистондаги барча спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўконлар ёпилган эди. ЙТҲнинг олдини олиш бўйича оператив штаби раҳбари Магомед Даудовнинг сўзларига кўра, тадбиркорлар "кўнгилли равишда ўз фаолиятларидан воз кечишган".

"Савдони қаттиқ назоратга олмаймиз ва бундай қила олмаймиз ҳам, чунки, қонунан бунга ҳаққимиз йўқ, аммо бундан буёғига динимиз, одатларимиз ва менталитетимизни ишга солишимиз мумкин", — деган Қодиров.