Ford’нинг ўзи юрувчи автомобиллари Европа йўлларида 2017 йилда пайдо бўлади

Технология 01 Декабрь 2016 3143
Фото: hi-news.ru

Нафақат Tesla Motors машиналар учун автопилотлар яратади. Европада оммабоп ва урфга кирган бу йўналишни барча йирик автомобилсозлик компаниялари эгаллашни истайди. Мана энди АҚШнинг Ford компанияси Европа ҳудудида автопилотли машиналарни синовдан ўтказишни бошлашини эълон қилди.  

Ford’нинг бундай машиналарининг биринчи синовлари Англиянинг Эссекс муҳандислик марказида бошланади, сўнгра синовлар Германиянинг Ахен ва Кёльн шаҳарларида давом эттирилади. Автоконцерн мутахассислари жойларда тадқиқот ўтказишга тайёрланмоқдалар. Компания вакили Ford нима учун Европани танлаганига изоҳ бериб, Европа Иттифоқидаги қонунлар ҳайдовчисиз автомобиллар борасида кўпроқ эркинлик беришини, бироқ шу билан бирга бу қонунлар ЕИнинг ҳар бир давлатида турличалиги, бу эса машиналарни турли шароитларда синовлардан ўтказишга имкон беришини айтди.

Ford ўз синовларида датчиклар ва камералар ўрнатилган Ford Fusion гибрид моделидан фойдаланади. Бу машиналарнинг оддийларидан фарқи шундаки, уларнинг томида лидарлар ўрнатилган. Компаниянинг яқин беш йиллик учун режаларида 4-даражадаги автопилотли машиналарни серияли тарзда ишлаб чиқариш режаси бор. Бунда 0-даража машинанинг умуман автоматлаштирилмаганини, 5-даража эса унинг тўлиқ автоматлаштирилганини билдиради.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар