Грузин ёзувларининг уч тури ҳам ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди

Жамият 01 Декабрь 2016 2284
Фото: © ТАСС

Грузин ёзувларининг уч тури - мргвловани, нусхури ва  замонавий мхедрули - ЮНЕСКО маданий меросининг номоддий рўйхатига киритилди. Бу ҳақида 1 декабрь, пайшанба куни Грузия ТИВга асосланиб, ТАСС хабар берди. 

Эфиопия  пойтахти Аддис-Абебада бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси муҳофазаси  бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг 11-сессиясида грузин алифбосининг уч турини ҳам тирик маданий мерослар қаторига қўшишга қарор қилинди. 

ТИВ маълумотларига кўра, ушбу сессияда ЮНЕСКО қўмитаси "Грузия томонидан тақдим этилган номинацияни қўллаб-қувватлади" ва у "ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг барча шартларига тўлиқ жавоб  беришини" тасдиқлади. 

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили мамлакатни "грузин алифбосинининг халқаро миқёсда тан олиниши билан" қутлади. 
 

Кўпроқ янгиликлар