Хитой элчиси: «Ўзбекистондаги Президент сайлови мамлакат фаровонлиги йўлида жамият жипслашувининг яққол мисоли бўлади»

Ўзбекистон 01 Декабрь 2016 2262

2016-йил 4-декабр куни Ўзбекистон халқи давлат раҳбарини сайлайди. Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа арафасида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сун Литсзе “Жаҳон” ахборот агентлиги учун эксклюзив интервю берди.

Элчи жаноблари, Хитойнинг Тошкентдаги дипломатия миссияси раҳбари сифатида сиз Ўзбекистонни яхши биласиз, республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида кечаётган жараёнлардан яхши хабардорсиз. Шу боис сизнинг олдинда турган Президент сайлови ва унинг Ўзбекистон келажаги учун аҳамияти тўғрисидаги фикрларингизни билишни истар эдик.

- Давлат раҳбари учун овоз бериш Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлиши билан бирга даврнинг мамлакат ривожланишидаги аҳамиятли босқичи ҳисобланади. Унинг натижалари давлатни янада модернизациялаш бўйича кенг қамровли ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилайди.

Шуниси қувонарлики, сайловга тайёргарлик жараёни қонунчиликка қатъий риоя этилиши асносида очиқлик ва ошкоралик муҳитида кечмоқда. Аҳолининг аксарияти олдинда турган воқеанинг муҳим аҳамиятини ва овоз беришда қатнашиш зарурлигини теран англагани баробарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта фаолликни ҳамда юқори даражадаги ҳуқуқий маданиятни намоён этмоқда.

Шубҳа йўқки, сайловлар қонунийлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтади ҳамда мамлакат фаровонлиги йўлида жамият жипслашувининг яққол мисоли бўлади. Хитой томони ўзбек халқини ўзининг мустақил тараққиёт йўлида бундан кейин ҳам қатъий қўллаб-қувватлайди.

- Ўзбекистонда шаклланган сайлов тизимига ҳамда мамлакатимизда сайлов жараёнининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлиги таъминланиши мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларни Сиз қандай баҳолайсиз?

- Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларнинг изчиллик билан босқичма-босқич модернизациялашуви туфайли замонавий сайлов тизими яратилди. У демократия андозаларига ва умум эътироф этилган халқаро меъёрларга тўла жавоб беради, фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишларининг ҳуқуқий кафолатини таъминлайди. 

Сиёсий партияларнинг кенг кўламдаги ижтимоий-сиёсий фаолияти учун шароитлар яратиб берган кўппартиявийлик тамойили ҳамда қонунчиликка тўла мувофиқ равишда очиқлик ва ошкоралик асосидаги демократик сайловлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайдиган мустақил сайлов комиссияларининг фаолият кўрсатиши миллий сайлов тизимидаги энг муҳим ўзига хослик ҳисобланади. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа нодавлат институтлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Улар фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллиги ошишининг, аҳоли хоҳиш-иродаси ва фикрларини ифода этишнинг ишчан омиллари бўлиб қолди.

Шуниси ҳам эътиборга сазоворки, халқ ҳокимияти асослари мустаҳкамланиши йўлида республикангизнинг сайлов тизими халқаро андозаларга мувофиқ равишда такомиллашмоқда ва ислоҳ этилмоқда. Ишончим комилки, олдинда турган сайловлар Ўзбекистон сайлов тизими самарали эканлигини ва демократияга таянганлигини яна бир бор тасдиқлайди.

- Олдинда турган сайловларга тайёргарлик жараёнлари ҳамда олиб борилаётган ташкилий ва ташвиқот ишлари хусусидаги фикрларингизни ҳам ўртоқлашишингизни сўрар эдик...

- Ҳозирги кунда сайлов кампанияси ўзининг якуний босқичига чиқди. Халқаро жамоатчилик бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарликни диққат билан кузатмоқда. Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида турли даражадаги сайлов комиссиялари томонидан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилганини қайд этиш менга мамнуният бағишлайди.

Биз олий давлат раҳбари лавозимига номзодларнинг ташвиқот ишлари қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва тенглик асосида ўтаётганини юқори баҳолаймиз. Мамлакатда сайловчилар ўртасида фаол ахборот-тарғибот ишлари ҳаётга тадбиқ этилмоқда, сайлов куни овоз бериш жараёнларини онлайн тарзда кузатиш мумкин бўлган ягона компютер тизими яратилди.

Сайлов жараёнларида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларининг кузатувчи сифатида иштирок этиши сайлов шаффофлигининг ошишига хизмат қилади ва унинг халқаро андозаларга мослигини намоён этади. Биз сайловга тайёргарликнинг юқори ташкилий даражада ўтаётгани ҳамда Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат барпо этилгани юзасидан халқаро кузатувчилар миссияси томонидан билдирилган фикрларга тўла қўшиламиз.

- Президент сайловидан кейинги ҳафтада Ўзбекистон халқи мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигини нишонлайди. Кучли фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида Ўзбекистон Асосий Қонунининг тутган ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикрларингизни ҳам билдирсангиз.

- Ўзбекистон Конституцияси мамлакат мустақиллигининг ёрқин рамзи ҳамда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодига ўтиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда мустаҳкам ва муҳим ҳуқуқий асос бўлиб қолди.

Ўтган йиллар давомида Асосий қонунда белгиланган қоидаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши туфайли Ўзбекистон замонавий кўп тармоқли иқтисодиётга эга бўлган, демократик янгиланишлар йўлида ишонч билан одимлаётган аҳолининг фаровонлиги жадал ўсишини таъминлаётган ва барқарор ривожланаётган давлатга айланди. Энг муҳими, Конституцияда айнан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида ўрин ажратилган. Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши ғояси қонунчилик асосида мустаҳкамланган. Мустақил Ўзбекистон тарихи Асосий Қонуннинг улкан салоҳиятини комил ишонч билан тасдиқлайди. Конституция ҳамда унинг ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги пухта ўйланган тамойиллари Ўзбекистоннинг ёрқин келажагига ишонч бағишлайди, дея қайд этиш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини ушбу муҳим сана билан самимий муборакбод этишни, унга янада катта муваффақиятлар ва фаровонлик тилашни истар эдим.

“Жаҳон” АА

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар