2016 йилнинг 30 ноябрида Бунёдкор стадионидаги анжуманлар залида UCFGA (Uzbekistan Cyber Football Games Association) нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL(Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz сайти.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган  барча саволларга “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” рахбарлари тўлиқ  жавоб бердилар ва Ассоциация регламенти, қонун қоидалари, иштирокчилар рўйхати ҳамда келажакда Ўзбек Кибер футболи ривожи учун олдинга қўйилган мақсадларга хам тўхталиб ўтдилар. 

Мавзуниниг энг қизиқ янгиликларидан бири UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  UFF ”Ўзбекистон Футбол Федерацияси” аъзосига айланганлиги ва Федерация томонидан  бундан буён Ўзбекистон ҳудудидаги барча Кибер Футбол мусобақаларини UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  бошчилигида ўтказиш юкланганлиги эълон қилинди. Шу қарор юзасидан UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси”  Ўзбекистон худудидаги барча футбол  ва PlayStation клубларини хамкорликка таклиф етди.

UCFGA  “Ўзбекистон Кибер Футбол Ўйинлари Ассоциацияси” президенти Азизбек Паттахов  Кибер Футбол Ўйинларини  нафақат Узбекистон худудида, хаттоки Осиё  ва дунё миқёсида ривожлантиришга ўз ҳиссасини  қўшиш ниятидагилигини таъкидлаб ўтди.  Анжуман давомида Азиз Паттахов 2017 йилга қуйилган мақсадлар ичида Тошкентда МДҲ давлатлари хамда Осиё кубоги ўтказилиши хам кўзда тутилганини такидлади. 

Матбуот  анжуманида Ўзбекистон Кибер Футбол Миллий терма жамоаси  мураббийи этиб – Дилшод Матякубов  (FK “Qo’qon 1912” киберфутболчиси)  Жамоа сардори эса – Хислат Умаров (FK “Nasaf” киберфутболчи) лари  тайинланди  ва уларга махсус терма жамоа  мураббийи  хамда  сардорлик боғичи ва футболкалари  топширилди.

Турли телеканал журналистларидан ташқари ,матбуот анжуманида, ЎФФ (Ўзбекистон Футбол Федерацияси)  хамда Бунёдкор клуби вакиллари  ҳам мехмон бўлдилар . Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қуллаб қувватлаб келаётганлари учун  миннатдорчилик сифатида  махсус эсдалик совғалари топширилди.

Матбуот анжумани PCFL Олий ва Биринчи лигалари турларига қурьа ташлаш маросими билан якунланди.