Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияни республиканинг энг асосий стратегик шериги деб атади. Бу ҳақда у Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилган.

"Тарихимиздан келиб чиқадиган бўлсак, Россия ташқи сиёсатдаги энг асосий шеригимиз бўлиши аниқ", - деди у. Шу билан бир қаторда, республика “барча давлатлар, айниқса қўшнилар билан” дўстона муносабатларга ҳаракат қилиши айтилди. “Муддатим якунига қадар, барча қўшнилар билан муносабатларда ижобий олға силжишлар кузатилади”, - таъкидлаб ўтди у.

Шунингдек, Хитой ҳам Қирғизистоннинг муҳим шериги экани хабар қилинган. “Марказий Осиёда беқарорлик юзага келса, бу Хитойга ҳам таъсир кўрсатиши аниқ”, - деб ҳисоблайди Атамбаев.