Колумбияда ҳалокатга учраган самолёт кимга тегишли экани маълум бўлди

Жаҳон 01 Декабрь 2016 8190
Фото: AP

Колумбиянинг Медельин шаҳри яқинида ҳалокатга учраган самолёт венесуэлалик тадбиркор ва собиқ сиёсатчи Рикардо Альбасетега тегишли бўлган, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

6 йил муқаддам, 2010 йилда Альбасете Венесуэлада Linea Aerea Meridena Internacional de Aviacion (LAMIA) компаниясига асос солган. Агентлик маълумотларига кўра, Венесуэла фуқаро авиацияси бошқармаси авиаташувчига ошкор қилинмаган сабабларга кўра, парвозларни амалга ошириш учун лицензия бермаган. Кейинроқ, тадбиркор учта самолётини ўз компаниясидан мустақил хўжалик юритувчи LAMIA Bolivia компаниясига ижарага берган. Колумбияда қулаган самолёт айни шулардан бири бўлган. 

Боливия фуқаро авиацияси бошқармаси раҳбари Цезар Вареланинг сўзларига кўра, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси 2016 йил январида сертификатлашдан ўтган. 

Маълумотларга кўра, Альбасете бундан аввал китоб дўконлари тармоғи, энергетика компанияси ва таълим хизматлари таклиф қилувчи ташкилотни бошқарган. У 1990 йилларда Венесуэланинг сўл кайфиятдаги "Радикал иш" партиясида ҳам фаолият юритган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар