Мексика пойтахти Мехико шаҳри яқинида жойлашган Попокатепетль вулқони уйғонди, деб хабар қилмоқда BFMTV.

Унинг оғзидан кул отилиб чиққан. Вулқон зарралари Пуэбла аэропорти ҳудуди ва учиш-қўниш йўлагини бутунлай қоплаб олгач, у бир неча соат давомида ёпиб қўйилди. Ҳукумат аҳоли ва сайёҳларни вулқонга яқинлашмасликка чақирган.

Маълумот учун, Попокатепетль номи ацтеклар тилида “Тутунли тоғ” маъносини билдиради. Вулқон денгиз сатҳидан 5452 метр баландликда жойлашган бўлиб, унинг ёнида Пуэбла шаҳри жойлашган (20 миллион киши).