Оксана Чусовитина таянч сакраш мусобақаларида жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлади

Спорт 01 Декабрь 2016 6680
Фото: olympic.uz

25-26 ноябрь кунлари Мехикода (Мексика) спорт гимнастикаси бўйича Abierto Mexicano de Gimnasia халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақаларда дунёнинг 10 мамлакати спортчилари иштирок этишди - Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Мексика, Руминия, Ўзбекистон, Украина ва Япония. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Оксана Чусовитина таянч сакраш мусобақаларида энг яхши натижани кўрсатиб, 14,25 баллни қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса 13,975 балл билан украиналик гимнастикачи Ангелина Кисла эгаллади. Учинчи ўрин 13,92 балл билан мексикалик Мириана Алмеидага насиб этди. 

4 хил машқни ўз ичига олган кўпкураш мусобақасида Чусовитина 52,225 балл билан турнирнинг бронза медалини қўлга киритди. Кумуш медаль - бразилиялик гимнастикачи Каролин Педро (53,975), олтин эса украиналик Ангелина Кислага (54,400) тақдим этилди. 

Оксана Чусовитина — гимнастика тарихида - ёзги Олимпиада ўйинларида 7 марта иштирок этган ягона гимнастикачи ҳисобланади. У уч карра жаҳон чемпиони, дунё биринчилигининг тўрт кумуш ва тўрт бронза медаллари соҳибидир. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар