ОПЕКнинг 171-йиғилиши якунларига кўра, ташкилотнинг кейинги йиғилиши 2017 йил 25 май куни Венада бўлиб ўтиши маълум қилинди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни вақтда ОПЕК президенти Муҳаммад Салоҳ ал-Сад давлатлар ўртасида нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича келишувга эришилганини тасдиқлаганди.