Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига таъзия билдирди

Жамият 01 Декабрь 2016 7949
Фото: UzDaily.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишел Мигел Элиас Темерга Колумбияда Бразилия йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши ва натижада кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Мамлакатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этиб, жароҳат олганларга эса тез орада соғайиб кетишни тилади.
 

Кўпроқ янгиликлар