АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп мамлакат фуқароларини мобил телефонда SMS-хабарлар юбориб, турли хавфлардан огоҳлантириб боради. Бу ҳақда Washington Examiner хабар берган.

Нашр маълумотига кўра, Трамп инаугурация маросимидан кейиноқ хавфсизликка таҳдид ёки 300 миллион кишининг ҳаёти хавф остида экани ёзилган хабарлар жўнатади. Бундай SMS-хабар барча телефонларга етиб боради.

Нашрнинг қайд этишича, сайланган президентнинг огоҳлантируви у ўз твиттерида ёзадиган гаплар каби бўлмайди.

Барча SMS-хабарлар АҚШ фавқулодда вазиятлар бўйича Федерал маъмуриятининг жамоатчиликни огоҳлантириш тизимида текширувдан ўтади.

АҚШнинг Трамп бошчилигидаги янги маъмурияти 2017 йилнинг 20 январидаги инаугурация маросимидан кейин ишга киришади.