Украинада энг кам ойлик иш ҳақи ва пенсиялар оширилмоқда

Иқтисодиёт 01 Декабрь 2016 4454
Фото: rian.com.ua

Украинада 1 декабрдан энг кам ойлик иш ҳақи ва пенсиялар 10 фоизга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳукумат 2017 йилнинг 1 январидан энг кам ойлик иш ҳақини яна икки карра оширишни режалаштирмоқда. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, декабрдаги оширилиш украиналикларнинг ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайди ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ўсишига ёрдам бермайди.

Ҳукумат томонидан жорий йилда иш ҳақлари ва пенсия миқдори икки марта оширилганди: 1 январь ва 1 май. Бош вазир Владимир Гройсманнинг маълумотига кўра, 2016 йилда ижтимоий стандартлар умумий ҳисобда 16,1 фоизга ўсади.

Давлат бюджетига кўра, 2016 йилнинг 1 декабридан бир кишининг кун кечириши учун зарур пул миқдори бир ойда 1,399 минг гривен (55 доллар)дан 1,544 минг гривенга (60 доллардан кўпроқ) ошади. 

Энг кам ойлик иш ҳақи эса 1,6 минг гривен (62,5 доллар)ни ташкил қилиши кутилмоқда. Пенсиялар ҳам беш долларга оширилади. 

Ижтимоий сиёсат вазирлигида таъкидланишича, оширилиш энг биринчи навбатда пенсиялари миқдори 1,4-3 минг гривен (55-117 доллар) атрофида бўлган пенсионерларни қамраб олади. 

Украиналик баъзи сиёсий экспертларнинг фикрича, бу ҳолат қисқа муддат давомида иқтисодиёт ва аҳолига ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, комплекс чора-тадбирлар йўқлиги сабаб ички бозорда пул етишмовчилиги кузатилиши мумкин.

Маълумот учун, Украинада доимий равишда ижтимоий стандартларни оширишни талаб қилувчи намойишлар ўтказилади. Аксарият ҳолларда митинглар бюджет ташкилотлари ходимлари томонидан ташкиллаштирилади.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар