Ўзбекистон МТЖ Туркияда ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 01 Декабрь 2016 4560
Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси хабар берди.

Ўйин миллий терма жамоанинг 9-13 февраль кунлари Туркияда ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўтказилади.

"Ўзбекистон Футбол Федерацияси март ойида давом эттириладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги Сурияга қарши ўйин олдидан бир қанча футбол уюшмаларига ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида ўз таклифини юборган. 12 февралдаги таклифга фақат Арманистон Футбол Федерацияси рози бўлган. Ушбу келишувга эришишда икки федерация ўртасидаги яқин ҳамкорлик катта аҳамият касб этганлигини алоҳида таъкидлаш керак", дейилган хабарда.

12 февраль ФИФА тақвимига кирмаган сана бўлгани сабабли иккала терма жамоа ҳам легионерларсиз, ички чемпионатда ўйнайдиган футболчилардан иборат таркиб билан ўйинга тайёргарлик кўради.

Самвел Бабаян Туркиядаги йиғинга легионерларни чақира олмагани учун терма жамоага номзод бўлган миллий чемпионатда ўйнайдиган футболчиларни синовдан ўтказади.

“Биз терма жамоанинг яқин келажакдаги захирасини мустаҳкамлаш учун, жамоа таркибига янги футболчиларни жалб қилиш мақсадида ушбу йиғинни ташкил қиляпмиз. Миллий чемпионатимизда мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсадимиз”, - дейди Самвел Бабаян.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради. Сурия саралашнинг охирги учрашувида Эронни қабул қилиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва 6 жамоадан иборат "А" гуруҳи жадвалида 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса Сурияга қарши ўйиндан олдин Сеулда Кореяга 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда гуруҳ пешқадами Эрондан 2 очко орқада қолган ҳолда 9 очко билан 3-ўринни банд этган.

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги биринчи даврадаги ўйин Тошкентда ўтган. Ўша учрашувда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистонга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган эди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар