Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайнидин Зиданнинг фикрича, Криштиану Роналду ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ўзаро таққослаш нотўғри. Француз мутахассиси иккала футболчининг ҳам ўзига хос бўлган ўйин услуби борлигини айтди.

«Месси ва Роналду? Уларнинг ҳар иккаласи ҳам алоҳида жиҳатлари билан ажралиб турадиган фавқулодда истеъдодли футболчилар. Уларнинг майдонда қилаётган ишлари ҳеч қандай муҳокамага ўрин қолдирмайди. Менинг қўл остимда Криштиану бор ва шу даражадаги футболчи билан бирга ишлаш насиб қилаётганидан жуда ҳам бахтиёрман», — дея Зидандан иқтибос келтиради Marca.