2 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Жаҳон 02 Декабрь 2016 8101
Фото: Kun.uz

1 декабрь туни ва 2 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиали ҳодиса — ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.

>>> Батафсил 

Андижонда йирик биогаз қурилмаси ишга туширилди

Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш борасида сезиларли салоҳиятга эга. Бироқ, амалда бундан умуман фойдаланмаяпти.

>>> Батафсил 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Фото: vazir.agro.uz

Бугунги кунда юртимизда ҳукумат органларининг электрон кўринишдаги интерфаол хизматлар кўрсатиши замон талабига айланиб бормоқда.

>>> Батафсил 

Перуда юз берган ерости силкинишлари вайронагарчиликларга сабаб бўлди

Фото: © EPA

Перунинг жанубий ҳудудларида кучли зилзила рўй берди. Reuters агентлигининг АҚШ геология хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, унинг кучи 6,3 баллни ташкил этган.

>>> Батафсил 

Сингапур Косовонинг мустақиллигини тан олди

Фото:Getty images

Косово президенти Хашим Тачи Сингапур Косовонинг мустақиллигини тан олганини маълум қилди. Тачи бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

>>> Батафсил 

Олланд муҳим хабарни маълум қилди

Фото: © APFrançois Hollande. - BFMTV Commenter 9

Франция президенти Француа Олланд 2017 йилда иккинчи президентлик муддатига номзодини қўймаслигини ва давлат раҳбари лавозимини тарк этишини айтди.

>>> Батафсил 

Таиландда тахтга янги қирол ўтирди

Фото: © EPA/RUNGROJ YONGRIT

Таиланднинг марҳум қироли Пумипон Адульядетнинг (Рама IX) меросхўри ва ягона ўғли Маха Вачиралонгкорн 1 декабрда Таиланд қироли бўлиш таклифини қабул қилди ва тахтга ўтирди.

>>> Батафсил 

Клинтон ва Трампга овоз берганлар сони орасидаги фарқ ошди

Фото: © AP

АҚШдаги президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Хиллари Клинтон жорий маълумотларга кўра, ўзининг асосий рақиби Дональд Трампни 2,5 млн дан кўпроқ овозга ортда қолдирмоқда.

>>> Батафсил 

Хитойда автобуснинг кўлга тушиб кетиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хубэй вилояти Эчжоу округида ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус кўлга тушиб кетди.

>>> Батафсил 

Ер аҳолиси 7,4 млрд кишидан ошди

Фото: panthermedia/vostock-photo

Ер сайёраси аҳолиси 2016 йил давомида 7,433 млрд кишига етди. Бу ҳақда AP агентлиги БМТнинг демографик фонди ҳисоботига асосланиб хабар берган.

>>> Батафсил

Онкологлар простата саратонини даволашда катта натижага эришдилар

Фото: telegraph.co.uk

Простата саратонини тестостерон (эркаклар жинсий гормони) инъекциялари ёрдамида даволаш мумкинлиги аниқланди.

>>> Батафсил 

"Прогресс" космик юк кемаси фалокатга учради

© Фото: "РОСКОСМОС"

Россиянинг "Прогресс" космик юк кемаси Тувадаги кимсасиз тоғли ҳудуд устида 190 км баландликда фалокатга учради.

>>> Батафсил 

Android учун йилнинг энг яхши дастури маълум қилинди

Фото: Getty Images

Google талқини бўйича, Prisma фотосервиси Android операцион тизими учун 2016 йилдаги энг яхши дастур бўлди.

>>> Батафсил

«Барселона» – «Реал Мадрид» учрашуви UzReport TV орқали жонли эфирда намойиш этилади

3 декабрь, Тошкент вақти билан соат 20:15да «Камп Ноу» стадионида «Барселона» ва «Реал Мадрид» жамоалари учрашуви  UzReport TV телеканали намойиш этилади.

>>> Батафсил 

Месси авиаҳалокатга учраган «Шапокоэнсе» клуби учун 10 млн евро хайрия қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси авиаҳалокат туфайли жабр кўрган «Шапокоэнсе»жамоасига хайрия пули ўтказди.

>>> Батафсил 

ЕЧЛ ва ЕЛнинг 6-тур ўйинлари «Шапекоэнсе» футболчилари хотирасига сукут сақлаш билан бошланади

Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари авиаҳалокатда вафот этган «Шапекоэнсе» клуби футболчилари хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди.

>>> Батафсил

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар