АҚШда круиз компанияси уммонни ифлослантиргани учун рекорд даражада жарима тўлайди

Жаҳон 02 Декабрь 2016 7061

Калифорниянинг Princess Cruise круиз компанияси уммонни чиқиндилар билан ифлослантириш ва буни яширишга уринишдаги ўз айбини тан олди. Компания 40 миллион доллар жарима тўлаши талаб этилади, деб ёзади Washington Post газетаси.

Princess Cruise — Carnival корпорациясининг бўлинмаси ҳисобланади. Жиноий иш эса компаниянинг 3,2 минг йўловчига мўлжалланган Caribbean Princess кемаси билан боғлиқ. Кема ускунага қўйилган одатий талабларни чеклаб ўтиш бўйича алоҳида найрангларни ишлатиб, таркибида нефть бўлган минглаб галлон чиқиндини ноқонуний равишда уммонга оқизиб юборган.

Терговнинг аниқлашича, ноқонуний ҳаракат 2005 йилдан бери амалга оширилган. Маълум қилинишича, компаниянинг бошқа тўртта кемасида ҳам бир қатор қонунбузарликлар содир этилган.

Компания раҳбарияти афсусда экани ва компания сиёсатини бузган кема ходимларининг ҳаракатини оқламаслигини маълум қилди. Шунингдек, компанияда 2013 йилнинг августида – муаммо ҳақида хабар топишгач, ички текширув бошлангани ҳам айтилган.

Айбни тан олиш бўйича келишув шартларига кўра, Carnival корпорацияси кемалари миллионлаб жарима пулини тўлашдан ташқари, беш йил давомида кемани кузатиб бориш бўйича ишлаб, доимий равишда ташқи текширувлардан ўтказилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22694 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49195 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62969 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 16 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 39 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 399 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 235 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 507 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар