Испания фуқаролик авиацияси Барселона халқаро аэропортида Хитойнинг икки нафар фуқаросини қўлга олди. Улар 1 миллион еврони ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган, деб хабар берди ҳудуд ҳуқуқ-тартибот идоралари.

Маълумотларга кўра, хитойликларнинг юки аэропорт фуқаро авиацияси ходимларининг диққатини тортган. Уни кўздан кечириш жараёнида эса ҳужжатлаштирилмаган нақд пуллар топилди. Улар ахлат қопларига яширилгани хабар берилди. Манбанинг сўзларига кўра, ХХРнинг 27 ва 28 ёшли икки фуқароси Испаниядан Шанхайга парвоз қилмоқчи бўлган.

Хитойликлар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда гумон қилинмоқда.