3 декабрь, Тошкент вақти билан соат 20:15да «Камп Ноу» стадионида «Барселона» ва «Реал Мадрид» жамоалари учрашуви  UzReport TV телеканали орқали намойиш этилади. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

«Испания чемпионати лицензион трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритган UzReport TV телеканали  томошабинлар талаб ва истакларидан келиб чиқиб Ла Лига трансляциясини айнан «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашувидан бошлаб амалга оширади ва ҳар турнинг энг муҳим учрашувларини жонли эфирда эътиборингизга ҳавола этиб боради», дейилади телеканал хабарида.

3 декабр соат 20:00дан бошлаб UzReport TV телеканалида «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашуви трансляциясини жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.