Болтиқ халқаро академияси проректори Инна Стетсенко Ўзбекистондаги Президент  сайлови ҳақида

Ўзбекистон 02 Декабрь 2016 2613

ЎзА мухбири мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни билан танишаётган халқаро кузатувчи, Болтиқ халқаро академияси проректори Инна Стетсенко билан суҳбатлашди. 

– Инна Петровна, айтингчи, Ўзбекистон Президенти сайловида сиёсий партияларнинг роли оширилгани қандай аҳамиятга эга? 

– Ўзбекистонда Президент сайловида сиёсий партияларнинг роли оширилгани демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган принципиал қадамлардан биридир. Ушбу сайлов жараёнида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашиши учун қонун асосида енгиллик берилган. 

Мамлакатингизда конституциявий асосда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципи мавжудлиги ҳам улар ўртасидаги муносабатларда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлайдиган самарали тизим барпо этилганини кўрсатади. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир соҳа ўз иши билан мустақил равишда, чуқурроқ шуғулланади ва ўз йўналишида кўпроқ ютуқларга эришади ва бу мамлакат ривожида муҳим ўрин тутади. 

Мавжуд тўртта сиёсий партия ҳам ўз йўналиши ва мақсадларига эга. Сайлов кампанияси жараёнида уларнинг барчасига қонунга мувофиқ тенг ва кенг шарт-шароит яратилган. Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир неча ҳудудларида бўлганимда бунинг амалий ифодасини кўрдим. 

Ўзбекистонда ушбу соҳада қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар сайловнинг адолатлилик, очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик принциплари асосида ўтишига шароит яратган. 

– Президентликка номзодлар ўртасида рақобат муҳитини қандай баҳолайсиз? 

– Сайлов жараёнида соғлом рақобат энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Сайлов кампанияси давомида барча партиялардан кўрсатилган номзодларга бир хил шарт-шароит таъминлаб берилгани, бу жараённинг мониторинг қилиб борилаётгани, бунга нафақат миллий, балки хорижий кузатувчи ва экспертлар ҳам жалб этилгани энг юқори демократик талабларга мувофиқ келади. 

Қаерда сайловга оид реклама воситалари, баннерлар бўлса, барчасида тўртта номзоднинг бир хил даражада тарғиб этилаётганини кузатиш мумкин. Уларнинг ҳеч бирига алоҳида ёндашув ёки қандайдир чеклашлар мавжудлигини учратмадим. 

– Сайлов участкаларининг фаолияти сизда қандай таассурот қолдирди? 

– Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида, Ховос туманида ўнга яқин сайлов участкасида бўлдим. Барча сайлов участкаларида юксак даражада тайёргарлик ишлари амалга оширилган. Уларни бемалол инновацион участкалар, деб аташ мумкин. Чунки сайлов участкалари барча зарур техника ва ахборот-коммуникация воситалари билан тўлиқ таъминланган. 

Энг муҳими, сайловчиларга барча қулайлик яратилган. Она ва бола, тиббиёт хоналари эътиборимни тортди. Ногиронлар учун махсус шарт-шароит яратилган. Бу оддий қулайлик эмас, балки мамлакатингизда шаклланган юқори ижтимоий ҳимоянинг ажралмас бўлагидир. 

Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш қонун талабларига мувофиқ ўтказилаётганига гувоҳ бўлдим. 

Сайлов куни участкага овоз бериш учун кела олмайдиган фуқаролар, яъни кексалар, беморларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилгани диққатга сазовор. Демак, шу куни сайлов участкаси ходимлари уларнинг ҳузурига сайлов қутисини олиб бориб, овоз беришига имкон яратади. Бу барча фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишини таъминловчи муҳим чора-тадбирдир.

– Ўзбекистон хотин-қизлари ва ёшлари ҳақида қандай фикрдасиз? 

– Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшлар алоҳида эътибордалигини ҳар қадамда учратиш ва кўриш мумкин. Сайлов участкалари аъзоларининг ярмига яқини хотин-қизлардан иборатлиги, парламентда улар учун квота ажратилгани бунинг яққол далилидир. 

Тошкентда бўлиб ўтган Ёшлар симфоник оркестри концертида, Гулистон давлат университетида бўлганимда Ўзбекистон ёшларининг иқтидори ва интилишларига ҳавасим келди. Уларнинг бахти ва омади бақувват миллий илдизларига таянган ҳолда юксакликка интилаётганидадир. Истеъдодли ўзбек ёшларининг саҳнадаги чиқишлари олқишга муносиб.

Ёшларнинг сайловга муносабати алоҳида таҳсинга лойиқ. Илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлар ўзи овоз берадиган участкаси ҳақида аниқ маълумотга эга. Бу сайлов кампанияси давомида юқори даражада тарғибот ишлари олиб борилганини кўрсатади. Янада эътиборлиси, ёшларнинг сайловда иштирок этишга иштиёқи баландлиги. 

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон барча соҳада ривожланмоқда. Миллий қонунлар халқаро стандартларга мувофиқлашаётгани, энг илғор тажрибаларни қўллашга бўлган интилиш, дўстона кайфият ютуқларга йўл очмоқда. Шунинг учун бу юрт тинч ва осойишта. Ана шундай юксак ютуқларни Биринчи Президентингиз Ислом Каримов раҳнамолигида қўлга киритган халқингиз бундан буён ҳам юксак марраларга эришишига шубҳа йўқ. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар