Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путин билан бўлиб  ўтган телефон суҳбатларида РФнинг Суриядаги турк ҳарбийларига уюштирилган ҳужумга алоқаси йўқлиги борасидаги далилларни олган. Turkie газетасининг хабар қилишича, Эрдўған бу ҳақда парламент депутатлари билан биргаликдаги нонушта вақтида айтиб ўтган.

"Жаноб Путин билан бир ҳафта давомида уч маротаба суҳбатлашдик. Унинг айтишича, Россиянинг турк ҳарбийларига уюштирилган ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқ", - деди у. Турк етакчисининг қўшимча қилишича, “ҳужум режим кучлари томонидан амалга оширилган”, яъни Сурия армияси томонидан.

"Шунингдек, мамлакатларимиз томонидан САРга гуманитар ёрдам бериш бўйича ўзаро ишимизни ҳам муҳокама қилдик. Мен жаноб Путиндан Алепподаги касалхоналар ва мактабларга бўлган ҳужумлар ҳақида сўрадим. Ким зарба бергани ҳақида айтганимда, у Россия эмас, деб жавоб қайтарди. Аммо биз ҳам буни амалга оширмадик ва мен буни ким қилди, деб сўрадим", - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради газета.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Суриядаги турк ҳарбийлар гуруҳига ҳаво авиацияси ёрдамида ҳужум уюштирилган. Маълумотларга кўра, ҳодиса сабаб уч киши ҳалок бўлиб, 10 нафар ҳарбий хизматчи жабрланган. Турк томонининг берган хабарига кўра, зарбада Сурия ҲҲК иштирок этган.